25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 14:39
Жамият 👁 204

“ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА НАЗОРАТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

“ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ХИЗМАТ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА НАЗОРАТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Республикамизда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2020 йил 15 октябрдан 15 ноябргача “Ҳуқуқбузарликларга қарши  курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 10 октябрь кунги 147-сонли фармойиши ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 10 октябрь кунги 127-сонли фармойишларига асосан ташкил этилган мазкур ойлик доирасида туманимизда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича бир қатор профилактик чоралар кўрилмоқда. Хусусан, туманимиздаги ов қуроллари билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, ов қуролига эга бўлган фуқаролар ўртасида профилактик суҳбатлар ўтказиш ҳамда уларга нисбатан тўпланган йиғма  жилдлари ва қурол сақлаш тартиблари алоҳида назоратга олиниб, текширилмоқда.

Бугунги кунда туман Ички ишлар бўлими ҳисобидаги 377 нафар фуқарода 441 та ов қуроллари мавжуд. Ўтказилган профилактик тадбирлар давомида туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан бир кунда 44 нафар, тадбир бошланганидан эса 288 нафар ов қуроли эгалари ва мазкур қуролларнинг сақланиш ҳолатлари текширувдан ўтказилди.

Текширувлар жараёнида айрим ов қуроли эгалари томонидан қуролни сақлаш ва ундан фойдаланиш бўйича тартиб-қоидаларга амал қилмаслик ҳолатлари ҳам қайд этилди. Хусусан, ов қуролини  сақлаш ва олиб юриш, овда фойдаланиш муддатлари тугаган, рухсатнома муддатларини ўз вақтида узайтирмаган шахслар ҳам аниқланди. Тартибга кўра йилига  икки марта ўтказилиб келинаётган назорат тартибидаги текширувлар “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлиги жараёнида қатъий рўйхат асосида олиб борилмоқда. Ойлик давомидаги текширувларда кунига бир, баъзан ундан ҳам кўпроқ, тадбир бошлангандан бери эса 27 нафар ов қуролига эга шахслар ов қуролидан фойдаланиш, сақлаш, олиб юриш, ов қилиш муддатларини ўз вақтида узайтирмаганлари маълум бўлди. Бу борадаги тартиб-қоидаларга амал қилмаган ов қуроли эгалари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 221-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилдилар.

Айни пайтда “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлиги” давом этмоқда. Мазкур ойлик жараёнида туман Ички ишлар бўлими ҳисобида турувчи ов қуролига эга бўлган 377 нафар фуқароларга тегишли 441 та ов қуроллари туман Ички ишлар бўлимининг жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходимлари томонидан текширувдан ўтказилди. Шунингдек, рухсатнома муддатлари тугаган ов қуроллари эгаларига нисбатан маъмурий чоралар кўрилди. Аҳоли ўртасида бу борадаги тушунтириш-тарғибот ишлари қатъий режа-жадвал асосида олиб борилмоқда.

Қадрли юртдошлар, агар сизнинг хонадонингизда ёки яқинларингизда туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳисобга олинмаган, ов қуролини сақлаш ва олиб юриш, ов қилиш учун рухсатномага эга бўлмаган ов қуроли мавжуд бўлса, бу ҳақда, албатта, бўлимга маълум қилишингизни, “Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш” ойлигида фаол иштирок этишингизни илтимос қиламиз. Зеро, бу билан Сиз халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигига ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

Каримжон ТАДЖИБОЕВ, туман ИИБ Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи инспектори, катта сержант.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026