25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 13:17
Жамият 👁 270

ЯНГИ ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИНГ АФЗАЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

ЯНГИ ҲИСОБЛАГИЧЛАРНИНГ АФЗАЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 27 ноябрь санасида Амударё тумани электр таъминоти корхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига оммага етказиш, фармон билан белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган онлайн матбуот анжумани бўлиб ўтди. Онлайн матбуот анжуманида “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти бош директори Зийнаддин Керимзатов, “Тахиатош иссиқлик электр станцияси” акциядорлик жамияти бош директори Фаҳриддин Халиллаев, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” Қорақалпоғистон филиали директори Сергей Умбетов, республикадаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар қатнашдилар. Шунингдек, туманлардаги ҳудудий электр таъминоти корхоналари ходимлари, маҳаллалар раислари, маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари онлайн тарзда  иштирок этдилар.

Матбуот анжуманида сўз олган масъуллар мамлакатимизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, ёқилғи-энергетика комплексига ва иқтисодиётнинг бошқа асосий тармоқларига хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш бўйича институционал ва таркибий ислоҳотлар жадал суръатлар билан олиб борилаётганлигини таъкидладилар.

Шу билан бирга, ёқилғи-энергетика соҳаси бошқарув тизимини ислоҳ қилиш ва тариф сиёсатини такомиллаштириш соҳа корхоналарининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни яхшилаш, электр энергияси, табиий газ ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги дебитор ва кредитор қарздорликни қисқартириш орқали ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, шунингдек, ушбу соҳада молиявий интизомни янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинганини қайд этдилар.

Шунингдек, анжуманда эндиликда жорий этилаётган янги тизим электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимининг маиший истеъмолчилар учун афзалликлари хусусида сўз юритилди. Хусусан, мазкур тизим ишга туширилганидан кейин истеъмолчилар электр таъминоти корхонаси ёки банклар эшигида узундан-узун навбатларда туришмайди. Электр ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини суратга олиб, Мажбурий ижро бюросида ниманидир исботлашга мажбур бўлишмайди. “Ҳисоблагичингиз кўрсаткичини ёзиб олай”, деб ҳеч ким истеъмолчини безовта ҳам қилмайди. Қолаверса, ҳисоблагич ўрнатилгач, янги тизимга уланади, код киритилиб, ҳисоб рақам очилади. Истеъмолчиларга SMS хабар орқали барча маълумотлар автоматик тарзда етказиб турилади. Мобиль телефон рақамига уланиши тўловни уйдан чиқмай “on-line” режимида амалга ошириш имконини беради. Энг муҳими, “шахсий кабинет” орқали ҳар бир истеъмолчи қанча электр энергияси сарфлаганини кузатиб туриш имконига эга бўлади.

Шу билан бирга  янги тизимда ҳисоблагичдаги маълумотларни компьютер назорат қилади. Электр таъминоти корхонаси ходимлари уйма-уй юришга кетадиган вақтини тармоқларнинг техник ҳолатини яхшилашга сарфлайди. Шунингдек, истеъмол қилинган энергия ҳақидаги маълумотларни йиғишда инсон омили таъсири камаяди. Фойдаланиш жараёнида сансалорлик ва бюрократия камроқ – янги авлод ҳисоблагичлари 10 йилда бир маротаба қиёсловдан ўтказилади.

Янги «ақлли» ҳисоблагичнинг яна бир хусусияти шундаки, маълумотларни сохталаштиришга уриниш, яъни ҳисоблагичга таъсир ўтказиш ҳолатлари юзага келса, дарҳол ўчади ва тизимга хабар жўнатади. Истеъмолчи энергия тўлови тўланмаган тақдирда масофадан ўчиш хусусиятига ҳам эга.

Матбуот анжуманида Қорқалпоғистон Республикасидаги 8 та туман ушбу янги тизимга ўтказилгани қайд этилди ва бу борада юзага келаётган муаммолар, тушунмовчиликлар кенг муҳокама қилинди. Оммавий ахборот воситалари вакиллари томонидан янги тизим хусусида берилган турли саволларга, масъуллар томонидан аниқ жавоблар қайтарилди.

Айтиш керакки, жорий йилнинг шу даврига қадар туманимиздаги 6 минг 778 та электр энергияси истеъмолчиларининг жами 2 млрд 43 минг сўм миқдоридаги қарздорлиги мавжуд бўлиб, туманимиз ушбу янги ҳисоблагич тизимига ўтказилганидан кейин ушбу қарздорлиги бўлган истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади. Қардорлиги бартараф қилинган истеъмолчилар шу заҳотиёқ тармоққа уланади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026