25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 13:16
Жамият 👁 308

ПРОБАЦИЯ ГУРУҲИ НАЗОРАТИДАГИ 5 НАФАР ШАХС МУДДАТИДАН ОЛДИН ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

ПРОБАЦИЯ ГУРУҲИ НАЗОРАТИДАГИ 5 НАФАР ШАХС МУДДАТИДАН ОЛДИН ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Сўнгги йилларда мамлакатимизда жазони ижро этиш тизимини такомиллаштириш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш мақсадида маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва ижтимоий мослаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида Пробация хизмати ташкил этилиб, 2019 йил 1 январдан ўз фаолиятини бошлаган эди. Ушбу Қарор ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширишни таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шуни алоҳида эътироф этиш керакки, туманимизда ҳам ички ишлар органлари Пробация гуруҳи назорати остидаги озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ўқишга ва ишга жойлаштириш, назорат остидагиларга ижтимоий, ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш, энг асосийси, шахсни  тарбиялаш кабилар борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 11 декабрь санасида туман Ички ишлар бўлимининг мажлислар залида ўтказилган йиғилишда ҳам туман ИИБ Пробация гуруҳи назоратидаги шахсларнинг  муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, қийнаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, бандлигини таъминлаш ва улар томонидан қайта жиноятлар содир этилишининг барвақт олдини олиш бўйича масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, мазкур йиғилишда туман ИИБ Пробация гуруҳи томонидан келтирилган 5 та тақдимномаларни кўриб чиқилди.

Йиғилишда жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов, туман прокурори Жавлонбек Муфтуллаев, туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Отабек Машарипов, туман Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ходимлари ҳамда Пробация гуруҳи назорати остидаги шахслар иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала – Пробация гуруҳи назоратида турган шахсларнинг  муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш, уларни қийнаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий  маслаҳатлар бериш, бандлигини таъминлаш, касб-корга йўналтириш, қайта жиноят йўлига киришларининг олдини олиш юзасидан жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Султонмурод Давлетмуродов атрофлича тўхталиб ўтди. У ўз сўзида Пробация гуруҳи назоратида турган шахсларга суд ҳукми талабларига амал қилишлари шартлигини қайта жиноятга қўл урмасликларини, мамлакатимизда қонун устувор, жиноятга жазо муқаррарлигини, қонунни менсимаслик шахсни жазодан озод этмаслигини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 15- ва 73-моддалари мазмун-моҳияти ҳақида батафсил тушунчалар берди.

Йиғилиш кун тартибидаги ушбу масала юзасидан туман Прокурори Жавлонбек Муфтуллаев, туман ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани  қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев, туман  ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари Отабек Машариповлар ҳам сўзга чиқишиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Шундан сўнг, назоратда турган шахсларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни қийнаётган масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала – Пробация гуруҳи томонидан келтирилган 5 та тақдимномалар бўйича ишлар очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Сайёр суд мажлиси жараёнида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг  тегишли моддалари асосида ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм этилган 3 нафар ҳамда озодликни чеклаш жазоларига ҳукм қилинган 2 нафар шахслар ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарганликлари, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганликлари сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан ўталмаган жазо муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар.

“Пробация” – бу синов, дегани. Демак, Пробация гуруҳи назоратида турган шахслар ушбу назорат, яъни синов даврида ўзини яхши хулқ-атворли, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиш орқали намоён этса, одил суд ҳамиша ҳар бир шахснинг ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилади ва одил ҳукм чиқаради.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026