26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 07:09
Мақолалар 👁 247

АРАФАДА

АРАФАДА

(Ҳажвия)

Замоннинг ривожига гап йўқ. Ён қўшниси неваралик бўлганини уч кундан кейин эшитадиган одамлар жанубий қутбдаги музликдан қанча кўламдаги муз бўлаги ажралиб чиққанини шу куни билади. Телефоннинг фойдали томонлари ҳам жуда кўп. Давлатнинг хонадонидаги воқеаларга ҳам телефон сабаб бўлди. Одатдагидай интернет ковлаб ўтирган рафиқаси Марямжон бирдан:

– Отаси, жуда яхши эр бўлгингиз келмайдими? – деб сўраб қолди.

Янги йилни дўстлар билан қаерда кутишни ўйлаб ўтирган Давлат ҳайратомуз:

– Ҳали мен ёмон эрманми? – деб саволга савол билан жавоб берар экан, хотинининг навбатдаги илмоқли гапи қандай чиқимга олиб келишини ўйларди. Чамаси, дўстлар билан ўтириш орзуси чиппакка чиқадиганга ўхшаб қолди.

– Энди-и, менам сизнинг обрўйингизни ўйлаяпманда, отаси, – деди Марямжон. – Ёнингизда сизга ярашиб юрсам яхшимасми? Мана бу ерда «Яхши эр янги йилда арчани безатади»,  деб ёзишибди. Яна олдинги ваъдаларингиз ҳам бор.

Марямжоннинг ёришиб турган юзи, овозидаги қандайдир ёқимли туйғулар ифодаси бугунги куннинг аъло даражада ўтишидан дарак бериб турарди.

Бу ҳолат Давлатнинг кўнглини жўштириб юборди. Ҳатто қўшнидан олган қарзининг қолганини йил охиригача бераман, деган ваъдаси ҳам эсидан чиқди. Яна бир томони ўтган йили янги пальто олиб бераман, деб ишонтириб бажаролмаган эди. Ҳозир гап айланиб шунга тақалади-ёв деб ўйлади.

Ўйлаганидай бўлиб чиқди. Давлатнинг афт-ангоридан мақсади томон йўл очилаётганини пайқаган Марямжон:

– Сўнгги келганида қудағайнинг эгнидаги пальтони кўрдингизми, жуда ярашиб турувди, ёши катталарга мос экан. Қимматроқ демасангиз – шу пальто менга жуда ёқди, уни ҳар йили олавермайсан-ку, – деди тобора овози қатъийлашиб.

Давлатнинг эрлиги тутиб кетдими ё бошқа сабабми, эртага Манғит кийим бозорига боришга рози бўлди.

Марямжондаги хуш кайфият ҳаммага юқдими – нонушта жуда хуш-чақчақлик билан ўтди, ҳатто ҳар куни боғчага боришда инжиқлик қиладиган невараси Мунира ҳам машинага ўзи чиқди.

Байрам яқинлашганиданми ё яқинда пенсия берилгани таъсирими – бозор гавжум. Кимдир неварасига куртка танлаётган, кимдир бўлажак келинини тўй олдидан кийинтираётган, Давлатга ўхшаб хотини билан етаклашиб юрганлар ҳам анчагина экан. Давлатнинг бахтигами ё опаси олдинроқ хабарлашганми, бозорда майда-чуйда сотиб юрадиган қайнсинглиси Санамжон учраб қолди – молни танийдиган одам бўлгани яхши-да.

Бўй-бастига мос, ранги ҳам тўғри келадиган, сотувчининг гапига қараганда бир учраб қолган, жуда кам келадиган пальтони Давлатнинг чамасидан анча қиммат бўлса ҳам олишга келишдилар. Давлатга, айниқса, сотувчининг «Хотинига шундай қиммат совға қиладиган эр учун фалон сўм қайтаман» дейиши жуда ёқиб тушди. Бозор кўрган қайнсинглисининг келишувлардаги ҳиссаси катта бўлди.

Асрлик муаммодан қутулгандай шод Давлат, қувонганидан оғзи қулоғида бўлган Марямжон, уларнинг корига яраганидан мамнун Санамжон бозордан чиқар эканлар шу ердаги кафе ёнида Давлатнинг болалик дўсти Эримбат учраб қолди:

– Э, муборак бўлсин, тўйларга кийиш насиб этсин, Марямжон, қўшасига дўстимга ҳам олмабсизларда, – деб қучоқ очиб келди,  лекин ҳозирда удум бўлганидай тирсак уриштириб саломлашдилар.

– Аммо лекин, ювадиган нарса бўлибди, пойғози ҳам тайёр, – чўнтак ковлай бошлади Эримбат.

Бу Давлатнинг ҳамиятига тегдими ё бекликни қўлдан бергиси келмадими, ҳарқалай пулининг камайиб қолганига ҳам қарамай:

– Юр, ювсак ювганимиз, мана бу кафега кирайлик, – деди.

Эримбат кўнмади:

– Бу ерда ёшлар кўп, бизга тўғри келмайди, нарироқда ҳолироқ жой бор, шунга борамиз, – деб туриб олди.

Аёллар ўтиришга кўнишмади, Марямжон улар чиққунича деҳқон бозордан у-бу харид қилиб чиқадиган, кейин такси бекатига келиб, бирга уйга қайтадиган бўлишди. Бозорда кўтариб юрамизми, деб пальто солинган елим халтани Давлатда қолдиришди.

Эримбат айтган жой ростдан ҳам шинамгина, асосийси иссиқ, йўлдан четроқда экан. Иккиси оз-оздан олишди. Эримбат бозорга бир ўзи келмаган экан, бироздан кейин «муборак бўлсин» айтишиб яна икки йигит кириб келишди…

– Турмайсизми, ҳамма чойини ичиб бўлди-ку!

Уйғоқ бўлса-да боши қаттиқ оғриб, кўнгли беҳузур бўлаётганидан ўрнидан тургиси келмаётган Давлат хотинининг зардали овозидан бирор кор-ҳол юз берганини сезиб, ҳушёр тортди. Бош оғриғи ҳам пасайгандай бўлди. Унинг одати ичиб келган кунининг эртаси телефонини излар эди. Телефон ёнида бўлса, демак, ҳаммаси жойида бўларди. Телефонини кўриб сал хотиржам тортди-да, аста туриб кийинаркан, кечаги кун қандай кечганини хаёлдан ўтказа бошлади. Бозорга чиққанлари, пальтони «ювиш»ни бошлаганлари эсига тушди-ю у ёғини эслай олмади. Ташқи эшикнинг очилиб-ёпилганидан, хотинининг овози эшитилмай қолганидан кейин унинг товуқларидан хабар олгани чиққанини сезиб, Эримбатнинг номерини терди. Уч тўрт қўнғироқдан кейин дўстининг овози келди:

– Кеча-ку роса овора қилдинг, бугун тинч дам олишга қўйсангчи, ўргилай ўша пальтонингдан ҳам, – дўстининг овози бирдан ўчди.

Дарвоқе, пальто?!

Давлат излаб янги пальтони тополмади, хотинидан сўрашга ботинмай, яна Эримбатга телефон қилди. Эримбатнинг овози аввалгидан ҳам норозироқ чиқди:

– Яна нима дейсан?

– Қандай тарқалишдик ўзи?

Пальтони ҳам тополмаяпман, – сўради Давлат кўнглидаги хавотири тобора кучайиб бораркан.

– Кеча яна бир-икки жойга бордик, ўзинг қўймадинг. Сўнггисида пулинг етмай пальтонингни гаровга қўйиб, ароқ олганинг эсимда. Қайси жой эканини сўнгги келганлардан сўрарсан, – дўстининг овози яна ўчди.

Давлатнинг кўнгил айниши бирдан кучайиб ташқарига йўналди…

Аҳмад НАФАСОВ.     

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026