25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 10:58
Жамият 👁 117

САЙЁР УЧРАШУВДА ЁШЛАРНИНГ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИ БОРАСИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

САЙЁР УЧРАШУВДА ЁШЛАРНИНГ ИШ БИЛАН БАНДЛИГИ БОРАСИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ

Ёшларни иш билан таъминлаш борасидаги муаммоларни ўрганиш, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган тадбирда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида  ёшлар билан сайёр учрашув ташкил этилди. Учрашувда  туман прокурори ўринбосари Раҳмон Санкибаев, Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Жасур Давлетов, тумандаги тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, 56 нафар фаол ёшлар иштирок этдилар.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш бугунги кунда долзарб масалага айланди. Шу боис айни кунларда сектор раҳбарларининг жойларда ёшлар билан учрашувлари ташкил этилиб, улар ўртага ташлаган таклиф ва муаммоларнинг ижобий ечими юзасидан бир қанча амалий чоралар кўрилмоқда.

Амударё тумандаги 16-сонли мактабда ҳам шундай учрашув ўтказилди. Учрашувда  тумандаги тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари ҳамда 56 нафар фаол ёшлар иштирок этдилар.

Учрашувда туман прокурори ўринбосари Раҳмон Санкибаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларнинг юксак марраларни эгаллашлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, чексиз имкониятлар ҳақида тўхталди. Ёшларни ўқиб билим олишга, шижоат билан олға интилишга ҳамда Ватан хизматига ярайдиган муносиб фарзанд бўлишга даъват қилди. Шунингдек, туманимизнинг билимга чанқоқ, изланувчан ёшлари ҳақида ўзининг самимий фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Султон Жарликаганов ҳозирги кунда туманимизда жиноятчиликка қарши курашиш, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз юритди. Ёшларнинг илм-фан чўққиларини эгаллаб, ҳар бири юрт келажагига дахлдорлигини ҳис қилган ҳолда Ватанга муносиб фарзанд бўлиб камолга етишга ҳаракат қилиши лозимлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган мурожаатномасида илм-маърифатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақида муносабат билдирди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилиб, уларнинг муаммолари ва таклифлари тингланди.

Жумладан, Оқ олтин овули ҳудудида яшовчи фуқаролар Самад Халиллаев касб-ҳунарга ўқитиш, автомобилларга автотех хизматини кўрсатиш, Райхон Гулмуродова,  Фахридин Бобожоновлар субсидия асосида иссиқхона қуриш, Севара Кўкланбоева, Дилобар Аллаёровалар кредит асосида чорвачилик йўналишида ўз таъдбиркорлигини йўлга қўйиш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Шунингдек, Дурунки махалласида яшовчи фуқаролардан Динара Йўлдошева чорвачилик йўналишида ўз тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида кредит олиш, олий маълумотли Наргиза Эшчонова ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашиш бўйича, Наргиза Ержанова алимент олишда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилдилар. Ўз навбатида масъуллар томонидан ёшнинг муаммоларини бартараф қилиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиниши билан бир қаторда уларнинг таклиф ва ташаббуслари кўриб чиқилди.  

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026