25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 08:19
Жамият 👁 271

ОВ ҚУРОЛЛАРИНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ ТУШУНТИРИЛДИ

ОВ ҚУРОЛЛАРИНИ САҚЛАШ ТАРТИБИ ТУШУНТИРИЛДИ

Мамлакатимиз ҳудудида ов қуролларини сақлаш ва олиб юриш учун овчилик, балиқчилик ва спорт жамиятига аъзо бўлгандан сўнг, ички ишлар бўлимлари томонидан рухсатнома берилади. Овчилик, балиқчилик ва спорт жамиятига аъзо бўлмасдан ҳамда ички ишлардан рухсатнома олмасдан туриб, ҳар қандай ўқ-дори ва қуролларни сақлаш ноқонунийдир.

Фуқароларнинг ўз хонадонида ноқонуний равишда ов милтиқларини сақлаши ҳам жиноятдир. Ноқонуний қурол сақлаш қонунга зид бўлиши билан бирга инсон ҳаёти учун ўта хавфли восита саналади. Бундай қоидабузарликлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.

Шу сабабли жойларда фуқароларга тегишли бўлган қуролларнинг сақланиши ва улардан фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш, қурол билан боғлиқ турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги “Қурол тўғрисида”ги Қонуни, Президентимизнинг 2020 йил 8 апрелдаги тегишли Фармони ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмаларига асосан мунтазам равишда тарғибот тадбирлари ўтказилиб борилади. Вазирлар Маҳкамасининг “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмалари ижросини таъминлаш мақсадида 5-15 март кунлари оралиғида ҳам “Арсенал” махсус профилактик тадбири ўтказилди.

Туман Ички ишлар бўлими томонидан ташкил этилган мазкур профилактик тадбирлар жараёнида фуқароларнинг ов қуролларини сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиб-қоидаларига риоя қилиш ҳолати назорат тартибида ўрганиб чиқилди. Тадбир давомида тумандаги 377 нафар ов қуролига эга бўлган фуқароларга тегишли бўлган 441 та ов қуролларининг сақлаш тартиби текширилди. Бу борада қоидабузарликка йўл қўйган фуқароларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, аниқланган камчиликларнинг жойида бартараф этилиши таъминланди.

Маълумки, қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилганлик учун Ўзбекистон Жиноят кодексининг 248-моддаси биринчи қисмига кўра, энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки олти ойгача қамоқ, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари назарда тутилган. Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, ўша ҳаракатлар такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган бўлса, беш йилдан ўн йилгача, ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ёки портлаш қурилмаларини ўтказиш эса, ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Ушбу моддада назарда тутилган буюмларни ўз ихтиёри билан топширган шахс жавобгарликдан озод қилинади.

14 март куни “Арсенал” махсус профилактик тадбири доирасида Бўзёп овули ҳудудидаги 12 нафар фуқароларнинг хонадонларига борилиб, уларга тегишли ов қуролларининг сақланиш ҳолати текширилди. Текширишлар давомида ов қуроли Ички ишлар бўлимида рўйхатда турган бир нафар фуқаронинг ишлаш учун узоқ муддатга чет элга кетганлиги аниқланиб, унга тегишли бўлган ов қуроли вақтинча сақлаш учун туман Ички ишлар бўлимига олиб кетилди. Шунингдек, яна бир ов қуролига эга бўлган фуқаро вафот этганлиги сабабли унга тегишли бўлган ов қуроли ҳам Ички ишлар бўлимига келтирилди. Ундан ташқари, шу овулда яшовчи яна бир фуқаро отасига тегишли бўлган эски ҳовлини бузаётганида пахса девор орасидан ов қуролига тегишли бўлган бир қисмни топиб олганинини маълум қилиб, профилактика инспекторига топширди.

Фуқаролар қўлида ноқонуний сақланаётган ўқ-дори ва қуроллар тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ахборот беришлари зарур. Бундай ҳолатларда фуқароларнинг исми-шарифлари сир сақланиши кафолатланади. Бу орқали Ватанимиз тинчлигига ва турли нохуш ҳолатларнинг олдини олишга муносиб ҳисса қўшилган бўлади.

К.Тажибоев, туман Ички ишлар бўлими ЖТСБ инспектори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026