25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:13
Мақолалар 👁 246

“ОНАМ ЎГАЙ ЭМАС”

“ОНАМ ЎГАЙ ЭМАС”

(Ҳаётий ҳикоя)

Яқинда дугонам Наргизанинг онаси Санобар опанинг ўгайлигини эшитиб, тўғриси, хайрон қолдим.  Қизларига шунчалар меҳрбонки, бировнинг боласини “болам”, деб бағрига босиш учун инсон, менимча, жуда кучли бўлиши керак. Санобар опанинг иродасига қойил қолдим.

Наргизалар биз 2-синфда ўқиётганимизда кўчиб келишган. Бешта опа-сингилни Санобар опа оқ ювиб-оқ тараб, ўгайлигини билдирмай  катта қилган. Бир мен эмас, опанинг ўгайлигини эшитиб, бошқалар ҳам ҳайрон қолишди. Чунки шунча йиллар давомида уларни таниганлар опанинг ўгайлигини бирор марта бўлсаям сезишмаган.

Бу орада Собир ака  ҳам ўтиб қолдилар, аёл боши билан эрининг маъракаларини ўтказди. Собир ака якка ўғил бўлгани учун ака-укалари йўқ эди.

Онамнинг айтишича, катта қизи Наргиза 6 ёшда, кенжаси Ёдгора энди туғилган чақалоқ экан. Онаси бешинчи қизини дунёга келтираётганида, туғруқ пайтида вафот этган экан. Собир ака қизлари ва 1 кунлик чақалоқ билан чирқиллаб қолаверган. Чақалоққа қараш маъракалари ўтгунча қийинчилик туғдирмади. Қариндошларининг бири чақалоққа қараса, яна бири болаларни овқатлантириб туришган. Маъракалар ўтиб, қариндош-уруғлар уй-уйига тарқалишгач, Собир ака чақалоққа қараш қанчалик  қийинлигини билди. У болани 5-6 ой амаллади. Унинг қийналиб қолганини кўрган яқинлари қараб туришмади. Маслаҳатлашиб, Собир акани Санобар исмли, бефарзандлик туфайли эридан ажрашган жувонга уйлантириб қўйишди. Ҳар бир қийинчиликнинг охири хайрли, деб бекор айтишмаган экан. Санобар опа меҳрибон ва болажон аёл бўлиб чиқди. Ўзи фарзандли бўлолмагани учун қизларга бор меҳрини берди.

– Ўзи фарзанд кўрмаган аёл бола қадрини билмайди, дейишади. Аслида қадрни ҳам, меҳрни ҳам худойим кўнгилга солар экан-да. Баъзи оналар бор, ўзи туққан фарзандларига меҳр бермайди, – деб куйиниб гапирарди онам.

Катта қизи, дугонам Наргиза билан кенжаси Ёдгора олий маълумотли, Насиба, Нафиса, Умидалар ҳунарли  бўлишди. Бичиш-тўқиш қўлидан келгани учун Санобар опа қизларини ёнига олиб қўни-қўшнилардан, танишлардан буюртма ола бошлади. Тикканлари маъқул келди шекилли, қўшнилар невараларини, қизларини  етаклаб Санобар опага опкелишарди, шогирд қилиб олинг, деб. Уйининг бир хонасида тикувчиликни бошлаган Санобар опанинг  ҳозирги кунда туман марказида катта тикув цехи бор. Юзлаб шогирдлар чиқарди. Тикув цехида 50 га яқин аёл-қизлар ишлашади. Болалар боғчалари ва касалхоналарга ёстиқ-кўрпа жилдлари, корхона-ташкилотлар ишчиларига иш кийимлари тикишади. Шу касби орқасидан эл орасида обрў топди. Маҳалламизда ҳам опани ҳамма ҳурмат қилишади. Иккала қизини шу  маҳалладагилар келин қилишган. Учинчи, тўртинчи қизларини ҳам узатди, яхши қиз маҳалладан чиқмас, деганлари шу бўлса керак. Яқинда кенжаси Ёдгорани ўзи билан институтда ўқийдиган йигитга унаштиришди. Қизининг барча сепларини тахт қилиб қўйибди, кам-у кўстсиз қилиб. Фақат бир иш қолди.

Санобар опанинг юрагини зил босиб  турган ҳақиқатни айтиш керак Ёдгорага. Ёдгора ақлли, одобли қиз, ҳаммасини  тўғри тушунади. Кейин Ёдгора иккаласи Собир аканинг ва қизларнинг туққан оналари Салима опа қабрини зиёрат қилишади. Ёдгора ота-онасидан оқ фотиҳа олади. Санобар опа тўртта қизини узатаётганида ҳам шундай қилган.

Лекин Ёдгора жуда таъсирчан, дадасининг ўлимидан кейин анча вақт ўзига келолмай юрди. Қизини яхши билган Санобар опа бу сафар эртароқ айтишга қарор қилди. Ёдгоранинг аҳволи бир ҳол, онаники ундан баттар.

– Сиз менинг онамсиз, сиз туққансиз мени, сиз ўгаймассиз. Сени мен туққанман, денг. Онажон, шу ҳақиқатни бир умр билмай ўтсам рози эдим! – Она-бола йиғлашди жуда узоқ. Чарчаб, ухлаб қолишди.

Эртасига тонг бошқача отди, уларнинг муносабатлари олдингидай қолармикан, она шуларни ўйлаб куйинарди. Ёдгора ювиниб, нонуштага ўтираркан, ҳар кунгидай онасини қучиб, юзидан ўпиб қўйди. Кўзидан чиққан икки томчи ёшини қизига кўрсатмасликка ҳаракат қилаётган Санобар опанинг қўллари қалтирарди. Буни сезган Ёдгора:

– Онажон, бугун сизга ўзим чой қуйиб бераман, – деди бошқача меҳр билан. Нонуштадан кейин она-бола қабристонга йўл олишди. Санобар опа Салима опадан миннатдор, бешта қизни туғиб бергани учун. Ёдгора дадасидан миннатдор, шундай оқила  аёлни қизларига она қилиб олгани учун.

“Уч қизни тарбиялаб, эгасига топширган ота-она жаннатга тушаркан”. Санобар опа эса беш қизни тўғри тарбиялаб, эгаларига топширди. Улар бу дунёнинг жаннати аёллари, десак муболаға бўлмас. Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, ён-атрофимизда золим, ўгай оналар ҳам учраб туради. Ундайлар Санобар опага  ўхшаганлардан ибрат олса арзийди. Улар яна бир марта қилаётган ишлари, айтаётган гаплари, бегуноҳ етимларга кўрсатаётган зулмлари ҳақида ўйлаб кўришса бўларди.

 

Нодира ЯНГИБОЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026