25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 23:33
Жамият 👁 286

ҲАМ РАҲБАР, ҲАМ ТАДБИРКОР

ҲАМ РАҲБАР, ҲАМ ТАДБИРКОР

Нилуфар зиёли оилада туғилиб, вояга етди. Аллоҳ раҳмат қилсин, отаси Илҳом Давлетов ҳаётлигида давлат ва жамоат ишларида кўзга кўринган обрўли инсонлардан эди.
Ана шундай обрўли хонадонда вояга етган Нилуфархон Давлетова умумтаълим мактабида фақат аъло баҳоларга ўқиди. Мактабни тугатгач, 1987-1992 йилларда Республика рус тили ва адабиёти институтида таҳсил олди. У ўзининг илк педагогик фаолиятини 1992-2005 йилларда 31-сонли мактабда рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси вазифасида ишлашдан бошлади. Кейинчалик 64-сонли умумтаълим мактабида ва яна 31-сонли мактабда ўқувчиларга рус тили ва адабиёти фанидан сабоқ берди. Нилуфарнинг дарс ўтиш услубидаги ўзига хослик, феълидаги интилувчанлик ва қатъият, инновацион ғояларни  ўз фанида қўллаш иқтидори туфайли уни ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинлашди. Унинг тиришқоқлик ва қатъият билан иш юритишига алоҳида эътибор қаратган туман халқ таълими бўлими раҳбарияти уни 2010 йилда ўзи меҳнат қилаётган 31-сонли мактаб директори лавозимига тайинлашди.
Туман Кенгаши депутати сифатида таълим тизимига жорий этилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисидан бу ислоҳотларнинг ижрочисига айланган Н.Давлетова мана 10 йилдирки, мактаб директори вазифасини маҳорат билан адо этмоқда. У раҳбар бўлган педагогик жамоада ҳамиша ўзига хос интизомга асосланган меҳнат жараёни ҳоким. Билимлар беллашуви, фанлар олимпиадаларида ва бошқа кўрик-танловларда мактаб ўқувчилари доимо юқори ўринларни забт этишади.
2015 йилда Н.Давлетова умр йўлдоши, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори Озод Матқурбонов билан бамаслаҳат тадбиркорлик соҳасига қўл урди. Қандолат ва сут маҳсулотларини тайёрлаш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган “Жайхун лаззати” оилавий корхонасини ташкил этиш бўйича ўз бизнес-лойиҳасини тайёрлади ва шу йили “Тадбиркор аёлнинг энг яхши лойиҳаси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида “Қишлоқ жойларининг энг яхши лойиҳаси” йўналиши бўйича ғолиб бўлди.
Корхона 2016 йилда кондитер маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлади. 2017 йилга келиб корхона ўз қаддини анча тиклаб олди ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш цехи ишга туширилиб, 10 нафар киши доимий иш билан таъминланди.
–  Кунига 1 тонна сутни қайта ишлаб, экологик тоза ва сифатли маҳсулотлар тайёрлаб, ички бозорга сотувга чиқармоқдамиз, – дейди Нилуфар.
Корхона маҳсулотлари харидоргир. Айни кунда 10 та мактабгача таълим ташкилотларига сметана, творог ва бошқа сут маҳсулотлари етказиб бераётган “Жайхун лаззати” оилавий корхонаси бир маромда фаолият юритиши учун Нилуфарга фарзандлари энг яқин кўмакдош. Катта ўғли Темур Алламберганов корхонанинг ижрочи директори. Бобуржон эса малакали технолог сифатида барча ишга бош-қош. Катта қизи Назокатхон 55-сонли мактабда ўқитувчи, Малоҳатхон эса Тошкент ахборот технологиялари Университети талабаси.
– Фарзандларимдан кўнглим тўқ, – дейди Нилуфар меҳр билан. – Барчаси ўқимишли, ҳунарли. Умр йўлдошим эса ҳамиша бизга яқин маслакдош. Шунинг учун ишларимга бемалол улгураяпман.
Ҳам мактаб раҳбари, ҳам тадбиркор, Н.Давлетованинг фаолият кўлами анча кенг. У халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сифатида сайловчилари билан учрашишга, уларнинг ҳаётига доир муаммоларини ўрганиб, депутатлик сўрови билан туман Кенгашига мурожаат этишга, таълим тизимига инновацион лойиҳаларни жорий этишга, тадбиркорлик фаолиятини замон талаблари даражасига кўтаришга вақт топади. Изланишдан, интилишдан асло чарчамайди. Зотан, олдинга интилиб яшаш Нилуфар учун ҳаётдаги олтин қоидадир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026