25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 22:15
Жамият 👁 439

ҲАP ЛАҲЗАСИ БИP ЙИЛГА АPЗИГУЛИК ДАМ БУГУН!

ҲАP ЛАҲЗАСИ БИP ЙИЛГА АPЗИГУЛИК ДАМ БУГУН!

(Публицистика)

Хотира – инсониятнинг бебаҳо маънавий давлатидир. Шу билан бирга хотира – халқларнинг  саломатлиги, илм-маърифати, маданият тарзи, тараққиёти ва келажагини ҳам белгиловчи бетимсол қадрият ҳам. Чунки соғлом тафаккур эгаларигина халқ ва миллат кечмишини даврдан-даврга олиб ўтадилар, илм нури ила зийнатлаб, авлодларга армуғон этадилар. Шунинг учун ҳам хотира – муқаддас туйғу. Ана шу туйғу бизга ўзликни англашни ўргатади, ўз ўзанимизда мустаҳкам яшамоқ руҳини сингдиради қалбларимизга.

Ўз ўзанимизда мустаҳкам яшамоқ! Бу шунчаки, оддий сўзлар эмас, балки миллат ва халқ қадр-қимматини баланд тутгувчи улуғ тушунчадир. Унинг замирида халқ закоси ила бунёд бўлган тенгсиз, бебаҳо маънавият сарчашмалари бор. Наврўз – ана шундай сержилва, бебаҳо сарчашма! Унинг ёши қанча? Халқ  ҳаётига ажиб тароват бахш этган лаҳзалари қай кундан бошланган? Бетакрор жилвалари, баҳорий анъаналари, элларни, халқларни бирлаштиргувчи қудрати қай мезонлардан куч олган? Бу ҳақда олим-у уламолар, фазли буюклар неча асрки, фикр айтиб ўтдилар ва ҳамон айтмоқдалар.

Олим-у фузалолар айтадилар:
– Наврўзнинг ёши икки минг йилдан зиёд...
Аҳли фазллар, уламо-ю каромлар дейдилар:
– Наврўзнинг ёши Ҳазрати Одам ила тенгдир...

Балки шундайдир. ХХI асрга келиб, Наврўзнинг ёшини эҳтимолий башорат қилдилар:

– Наврўз – 5000 йиллик тарихга эга!

Ана, кўрдингизми? Агар ушбу фикрлар тарихий далил бўлса, Наврўз – Марказий Осиё халқлари, хусусан, бизнинг  халқимиз учун ўта бебаҳо маънавий давлат! Шунинг учун ҳам халқимиз хотирасидаги бу буюк маънавий давлатни неча марта ўчирмоққа уринишлар бесамар кетди.

Тазйиқлар, тақиқлар – барчаси бекор,
Хотирада қолди Наврўз абадий.
Ҳар баҳор келганда такрор-у такрор,
Гулларга бурканди дала-дашт, водий.

Наврўз билан боғлиқ анъана-ю урф-одатларга неча бор “ўт очилди” – бу маънавий ёдгорликлар ўлмади. Бир ҳовуч мутаассиблар (ўтган асрнинг 1985-90-йилларида) Наврўзни диний байрам деб маҳв этдилар, ҳатто унинг номини ўзгартиришга уриндилар – Наврўз кўнгиллардан-кўнгилларга, хотиралардан-хотираларга буюк, бебаҳо давлат бўлиб кўчаверди. Зулматлар бағрини ёритган нур каби энг чекка, кўримсиз кулбаларга ҳам сизиб кираверди. Наврўз кириб борган кулбалар дунёдай кенг бўлди, кўнгиллар яшнаб, яратиш ишқига тўлди. Наврўз ҳақида сўз айтишдан тиллар маҳрум этилганда халқнинг қўлидаги созлар сўзлади. Бир созки, унинг оҳанги эллардан-элларга оқиб бораверди. Бу оҳангларга жўр бўлиб, янада жўшқин куйлар жаранги самоларни қучди – Мустақиллик!

Мозийлардан садо келди: тоғлар бизга падардур,
Момо Ҳаво янглиғ азиз боғлар бизга модардур.
Қучоқлари гулзор Ватан – Замин бизга пойдордур,
Тоҳирлари жон сақлаган ул дарё-ю сойлардур,
Истиқлолга пайванд-у банд, мангу навқирон Наврўз!

Ана шунда Наврўзона сўзлардан тийилиб турган тиллар сўзлади.

– Эҳе-ҳей! Наврўз келди!

Наврўз – мустақиллик билан яна қайта туғилди. Худди оловга ташланган афсонавий Қақнус каби! 5000 йиллик бебаҳо маънавий давлат истиқлол юртига зийнат бағишлади. Уни халқдан, халқни Наврўздан айириш мумкинми? Асло!

Хотирамда болаликнинг ажиб лаҳзалари бўй тиклайди: болорлари мустаҳкам ҳовли, шохлари само билан бўйлашган гужум, гужум шохасига осилган ҳалинчак. Сал нарида ерўчоқ тепасига кигиз тўшаб, биқирлаб қайнаётган сумалакни ковлаётган момолар – Карима энам, Ўтабика, Гулжон аммалар, Шукур момо, Париза, Pабиға, Холжон момолар, кели туйган келинларга кўмакдош навқирон йигитлар, оппоқ соқолли боболар болаларга парвона, “ҳай-йу”лаб ҳалинчакларни тебратадилар. Момолар ўлан айтади, келинлар жўр бўлади. Тонгда аҳли овул жам бўлишиб сумалакнинг устини очадилар. Энг аввал оиласига мусибат етганлар йўқланади, бемор инсонларга сумалаклар тортиқ қилинади...

Орадан йиллар ўтиб кетди. Келинлар нуроний момо, алп йигитлар бобо бўлдилар. Ҳалинчакда учган болаларнинг ҳам кўпи невара кўрдилар. Инсонларнинг қад-келбати, турмуш тарзи ўзгарди, лекин Наврўзона бебаҳо қадриятлар ҳамон ўшаўша. Ҳамон аҳли овул жам бўлиб, бир-бирини сумалакка чорлайдилар, ёши улуғлар меҳр билан буғдой ивитиб, ниш ургач, келинлар, алп йигитлар кели туймоққа шайланадилар. Ўланлар айтилади, ривоятлар, Наврўзона хотиралар тилга киради. Ҳамма қувонган, ҳамманинг чеҳраси гулгун. Ўртада оқибат, самимият қулф уради.

Юртимизда Наврўз ҳар гал шундай соҳир анъаналари, қувончлари билан файз-у барокат фаслини – меҳнат байрамини бошлаб келаверади. Йилнинг бошқа фаслларида ўзгаришларни кузатиш ўзига хос завқли. Лекин Наврўзнинг ташрифи тамоман ўзгача: деҳқоннинг қалби даласини қўмсайди. Бепоён тутзорлар оралаётган пиллакорнинг кўзларида камалак ранглари жилваланади.

Воажаб! Боғларда бошланган саболар базмига кўнгилларнинг не боғлиқлиги бор? Жудаям борда! Гуллар  атридан маст кўнгилни дийдор ишқи маҳв этади бу дамлар. Аразли қалбларда меҳр уйғонади, эллар, элатлар, миллатлар бир-бирларига гул тутадилар Наврўзда!

Неча кунки, азим Қиличбойдан Назархон-у Жумуртовгача, Қангли-ю Қипчоқдан Бўзёп овулларигача бепоён далалар бағрида, уйғонаётган боғ-у роғларда ажиб тароват ҳоким. Меҳнат айёми бошланаётир Амударёда! Ахир Наврўз келди, аҳли ашъор ўз сўзини айтди:

Ҳар лаҳзаси бир йилга арзигулик дам бугун,

Дўстлар, на хуш айём бу, Наврўзи олам бугун!

Азим Қиличбойнинг  Тошқалъа маҳалласидан Манғитга эниб келган Фотимажон энанинг шижоатини кўринг:

– Тошқалъада сумалак пишди, татиб кўрчи, қайноққина!

Онахоннинг қалбидай қайноқ сумалакнинг ҳидидан дилим тозарди, татиб кўрдим, жисмим қувват олди гўё.

– Томорқада иш қизиган, болаларга бошчи керак, кетайин, – онахон ширингина, ёқимлигина дуо қиладилар. – Келгуси йил Наврўзига ҳам омон етайлик, эл-юрт тинч бўлсин!

Эъзоздаги кексалари қалбига шижоат солган бебаҳо давлатим – Наврўзим-ей! Бунчалар севимли бўлмасанг, навқирон айём!

У инсон қалбида гупирган туғён,
Она Ер кўксига сочилган ризқ, рўз.
Юрак ва Заминни айлаган ошён –
Хотира кўшкида навқирон Наврўз!

Йиллар, замонлар айланаверади. Авлодлар янги, дунёқарашлар янги бўлаверади. Лекин қадим ва ҳамиша навқирон Наврўз – ёшлик, шижоат, насиба ва ризқ-рўз, буюк эврилишлар сари бошловчи Янги Кун бўлиб қолаверади. Ҳар гал Қуёш Ҳамал буржига кирган лаҳзаларда олам Наврўзи Ватанга  яшил сепини ёйиб, гул-у райҳонлар атрини таратиб келаверади. Ҳар гал янада яшарган олам Наврўзи зиёбахш нурлари ила қалбларга қувонч улашаверади. Зотан, Наврўз – халқимиз, Янги Ўзбекистон учун ҳамиша Янги кун – янада улуғ ризқ-рўз, насиба томон очилган йўлдир. Янги кун муборак, азизлар!

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.
 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026